... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбий соҳада фаолият олиб бораётган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди


10:47, 11.06.2018 Спорт
 390

Қашқадарё вилоятида ташкиллаштирилган мусобақада 200 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.

30 июнь – “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси спортнинг сузиш тури бўйича “Ёшлар кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.
 
Унда вилоятдаги барча ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилот етакчилари, кординаторлари ва аъзоларидан иборат 200 нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.
 
Якуний натижаларга кўра, жамоа ўртасида 1-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, 2-ўринни Миллий гвардия, 3-ўринни Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қўлга киритди.
 
Яккалик баҳсларида 1-ўринни Ҳаво хужумидан мудофа қўшинлари катта лейтенант Б.Каримов, 2-ўрин Миллий гвардия оддий аскари И.Мадгазиев ҳамда 3-ўринни Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ оддий аскари А.Носиржоновлар эгаллади.
 
Совриндорлар Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ёшлар иттифоқи ёшлар куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!