Тошкентда афғонистонлик тадбиркор “ухлатилди”
Жамият
−
08 Октябрь 2019
6920Тошкентда фирибгар Афғонистон фуқароси бўлган тадбиркорни чув туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро С.Т. (1956 й.т. ишсиз) Афғонистон фуқароси (1989 й.т. МЧЖ раҳбари) Н.Г.га Юнусобод туманида жойлашган “Олой деҳқон бозори” АЖ ёнида қурилиш учун ер майдони ва Тошкент шаҳридан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан 10 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзлаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 7 октябрь куни Бош прокуратура Департаментининг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан фуқаро С.Т.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023