Сўнгги соатларда яна бир қанча ўзбекистонликда коронавирус аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда яна 9 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

2020 йил 14 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2645 нафарни ташкил қилмоқда.

9 нафар янги касалланиш ҳолатининг 2 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 7 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Тожикистондан келган.

Ҳозирда мамлакатда 498 нафар бемор даволанмоқда. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 2136 нафари соғайган ва 11 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг