“У мустақилликни хоҳлаётганга ўхшайди!” Трамп нега Нью-Йорк губернаторидан асабийлашмоқда?
Олам
−
14 Апрель 2020
10467АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусга қарши курашда Нью-Йорк губернатори, демократ Эндрю Куомонинг мустақил иш тутишига ортиқ тоқат қила олмаслигини маълум қилди.
"Куомо ҳар куни, ҳатто соатига қўнғироқ қилиб, ҳамма нарсани сўраб ёлворди, масалан, янги касалхоналар, кўрпа-тўшаклар, шамоллатиш механик мосламалари ва бошқалар. Мен буларнинг барчасини у учун ва бошқалар учун қилдим. Энди у мустақилликни хоҳлаётганга ўхшайди! Бу амалга ошмайди!”, деб ёзган у Twitter’даги саҳифасида.
Президент аниқ нимани назарда тутганини очиқламаган. Аммо Куомо CNN телеканалига берган интервьюсида, штат аҳолисининг соғлиғига таҳдид соладиган бўлса, Трампнинг карантин чекловларини олиб ташлаш ҳақидаги буйруғига бўйсунмаслигини билдирган эди.
Трумп кеча, 13 апрель куни унинг маъмурияти мамлакатда вазият аста-секин меъёрга тушиб бораётгани сабабли пандемия туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш режасини аллақачон якунлаётганини айтди. Шу билан бирга, у режани “тавсиялар” деб атади ва улар губернаторлар учун мажбурий бўлиши ҳақида гапирмади. АҚШ Конституциясига биноан, штат даражасидаги ҳаракатларга федераль ҳукумат эмас, ҳудудий ҳукумат жавобгар ҳисобланади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь