... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳалима Худойбердиева ҳақида китоб чоп этилди


10:21, 23.12.2016 Жамият
 2 209

Айни кунларда шоира телеканалларнинг Янги йил дастурларида қатнашмоқда.

Аввалроқ, анча йиллардан буён ОАВда кўринмай қолган адиба, Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари яна газеталарда босилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шоира Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг таклифи билан Сирдарё вилояти сайловчилари билан ўтказилган учрашувда ҳам иштирок этган эди.
 
Айни кунларда шоира телеканалларнинг Янги йил дастурларида қатнашмоқда. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Янги йил учун суратга олинаётган махсус кўрсатувларда Ҳалима Худойбердиева яна кўриниш беради.
 
Ижодкор ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ёзувчи  Дилбар Маҳмудова томонидан “Ҳалима” номли китоб чоп этилгани, бу китоб Ҳалима Худойбердиеванинг ҳаёти ва ижодига бағишлаганини ёзади.
 
Маълумот учун, Ҳалима Худойбердиева 1947 йилда Сирдарё вилояти Боёвут туманида таваллуд топган. 1992 йилда ҳозирги Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетини тугатган. 1972-1994 йилларда “Саодат” журналида турли лавозимларда ишлаган. 1990-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 1996-1998 йилларда “Ёзувчи” нашриёти бош муҳаррири, 1998-2003 йилларда “Санам” журнали бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган.
 

Теглар:Ҳалима Худойбердиева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар