... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


18:01, 27.08.2016 Олам
 13 411

Италияда даҳшатли зилзила, Ҳиндистонда сув тошқинлари, Суриядаги урушда болалар нобуд бўлмоқда, Ироқда худкуш террорчиликка тайёрланган болакай, Ўзбекистонда олимпиадачилар муносиб кутиб олинди...

Ўтган ҳафтада мамлакатимиз ва жаҳонда турли хил воқеалар юз берди. Қувончли воқеалар билан бирга,  афсуски, аянчли ҳодисалар, терактлар ва табиий офатлар юз берди. Ҳафта давомида дунё ва юртимизда бўлаётган воқеалардан сизни воқиф этишга ҳаракат қилдик. Баъзи муҳим янгиликлар эса эътиборимиздан четда қолди. Қуйида тугаб бораётган ҳафта давомида бўлган муҳим ва қизиқарли воқеаларни суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-21 август кунлари ХХХI ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Суратда Маракана стадионида бўлаётган Олимпиаданинг ёпилиш маросимини кўчадан томоша қилаётган болакайлар. 2016 йил 21 август.


 
ИШИД террористик ташкилоти худкуш террорчиликка болаларни ҳам тайёрламоқда. Ироқнинг Киркук вилоятида хавфсизлик ходимлари худкуш белбоғи тақиб юрган болани қўлга олишди.  2016 йил 21 август. 


 
Яманда ўтган йилда бошланган фуқаролик уруши давом этмоқда.  Ҳукумат ва Ҳусийлар ҳаракати ўртасида кетаётган уруш мамлакат тараққиётини бир неча йил орқага улоқтирди. Суратда Ҳусийларга алоқадор қабила аъзоси бўлган болакай қурол кўтарганча қабиладошлари олдига бормоқда. 2016 йил 22 август. 


 
Бразилиянинг Ри-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиадада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкентда муносиб кутиб олинди. Рио Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар 13та медаль билан мусобақа рейтингида 21-ўринни эгаллади. Бу Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа бўлди. Суратда Тошкент кўчалари бўйлаб кетаётган олимпиадачилар кортежи ва уларни олқишга чиққан одамлар. 2016 йил 23 август.


 
Сурия пойтахти Дамашқдан 10 километр узоқликда жойлашган Доума шаҳрига берилган авиазарбалар натижасида тўрт киши – бир аёл ва уч нафар бола ҳалок бўлди. Суратда авиазарбалар натижасида жароҳатланган болакайлар шифохонада. 2016 йил 23 август.


 
Италиянинг Пескара-дель-Торонто шаҳрида зилзиладан вайрон бўлган уйлар орасида қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.  Италиянинг марказий қисмларида бўлган кучли зилзила 267 кишини ҳаётдан олиб кетди. Қутқарувчилар ҳали ҳам йўқолган одамларни изламоқда.  2016 йил 24 август. 


 
Конгода давлатнинг жиноятлар ва этник муаммоларни ҳал қила оламгани учун норозилик намойишига чиққан фуқаролар полиция томонидан ҳибсга олинди. Суратда намойишчилардан бири конголик ҳарбийлар томонидан олиб кетилмоқда. 2016 йил 24 август.


 
Швецарияда ҳар йили Цюрих кўлидан оммавий тарзда сузиб ўтиш мусобақаси ўтказилади. Бунда сузувчилар 1.500 метр масофани сузиб ўтишлари керак. Суратда юзлаб одамларнинг кўлда сузаётгани тасвирланган. 2016 йил 24 август.


 
Таиланднинг Паттани провинциясида бўлган теракт натижасида бир киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди. Иккита автомобиль меҳмонхона олдида портлатилган. Суратда хавфсизлик ходимлари воқеа жойида текширув ўтказмоқда. 2016 йил 24 август. 


 
Ҳиндистоннинг шарқий ва маркзаий қисмларида тинмай ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари келиб чиқди. Натижада табиий офат туфайли 300га яқин одам ҳалок бўлди. Олти миллион одам сув тошқинидан талофат қўрди. Бундан ташқари, электр ва телефон симлари, йўллар жиддий зарарланган. Суратда Оллаҳободда сув босган йўлларда кетаётган одам. 2016 йил 25 август.


 
Бразилия Миллий конгресси саройи олдида намойишчилар мамлакат президенти Дилма Руссефнинг импичментини талаб қилаётган сиёсатчилар образларини гавдалантириб, ўзига хос томоша кўрсатишди. Унда бошидан оёғигача лойга бурканган 20 киши кўзини боғлаган ҳолда ҳаракат қилишди. Бу билан улар мамлакатдаги сиёсатчиларнинг “кўр” ҳолда, “балчиққа беланиб” яшаётганини кўрсатиб беришмоқчи бўлишди. 2016 йил 25 август.


 
Туркиянинг жануби-шарқида жойлашган Ширнак вилояти Жизре шаҳридаги полиция назорат-ўтиш пунктида  портлаш юз берди.  Теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 64 киши жароҳатланди.  Мазкур терактда Туркияда фаолияти тақиқланган Курдистон ишчи партияси гумон қилинмоқда. 2016 йил 26 август.  

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!