... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


17:14, 20.08.2016 Олам
 11 331

Ўзбекистонлик боксчиларнинг Рио Олимпиадасида зафарли юриши, Трампнинг яланғоч ҳайкали, Сурияда авиазарбадан жароҳатланган гўдак, Филиппинда сув тошқинлари...

Ўтган ҳафта дунё бўйлаб қизиқарли ва муҳим воқеаларга бой бўлди.  Бир ёқда Бразилияда ўтказилаётган Олимпиада, бир ёқда Сурияда бўлаётган урушнинг аччиқ оқибатлари ва бошқа воқеалар. Албатта,  замонавий инсон ҳар бутун дунёда бўлаётган воқеаларни кузатиб бориши ва ўзига керакли хулосаларни чиқариб олмоғи даркор.  Бу ҳафта давомида дунё ва юртимизда бўлаётган воқеалардан сизни воқиф этишга ҳаракат қилдик. Баъзи муҳим янгиликлар эса эътиборимиздан четда қолди. Қуйида ҳафта давомида бўлган муҳим ва қизиқарли воқеаларни суратларда кўрасиз.
 
Усейн Болт Риo Олимпиадасида 100 метр масофага югуриш бўйича олтин медални қўлга киритди. У ўзидан ортда бораётган канадалик спортчи Андре Де Грассега кулиб қарамоқда. У учта Олимпиадада икки мартадан чампион бўлганлар орасида учинчи бўлди. Бундай натижани Майкл Фелпс ва Рей Эври кўрсатган. 2016 йил 14 август.


 
Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ўтказилган “Дашама” фестивалидан сўнг, Сабармати дарёсига қурбонлик учун ташланган какос ва бошқа нарсаларни ночор одамлар териб олишади. 2016 йил 14 август.


 
Хитойнинг Гуйжоу провинциясида этник озчиликни ташкил қилувчи миаоларнинг икки вакили камзул кийдирилган итни стулга ўтқазиб, кўтариб кетишмоқда. Маҳаллий аҳоли уларнинг аждодларига сув топишда итлар кўмаклашганига ишонишади ва бу ҳайвонларга ҳурмат билан қарашади. 2016 йил 15 август. 


 
Филиппинда саккизинчи августдан буён ёғиб келаётган ёмғир бир қатор аҳоли пунктларига жиддий зарар етказмоқда. Суратда Манила шаҳрининг сув босган кўчаларида болалар чўмилишяпти. 2016 йил 15 август.


 
Қозоғистон президенти Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан Сочи шаҳрида учрашди. Унда Кремль раҳбари Назарбоевга Туркия билан алоқаларни яхшилашга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, икки президент Қозоғистон ва Россия ўртасидаги турли жабҳалардаги алоқаларни муҳокама қилишди. 2016 йил 16 август.


 
Рио-де-Жанейро Олимпиадасини ёритиб боориш учун бутун дунёдан минглаб журналистлар ва фотографлар ташриф буюришди. Суратда фотографлар учун мўлжалланган жойда ОАВ ходимлари иш устида. 2016 йил 16 август.


 
АҚШнинг Луизиана штатининг бир неча шаҳарларида бўлган сув тошқинлари натижасида 13 киши ҳалок бўлди. Суратда маҳаллий аҳоли вакили ва унинг ити сув босган кўчаларда сузиб юришибди. 2016 йил 17 август. 


 
Суриянинг  Алеппо шаҳридан унча узоқ бўлмаган Қатержидаги вайроналар остидан олиб чиқилган 5 ёшли болакай дунё жамоатчилиги диққат марказида турибди. Қонга беланган, карахт аҳволдаги 5 ёшли Умран Дақнеш тез тиббий ёрдам машинасида ўтиргани тасвирланган видео ва фотосурат  Сурияда аҳвол нечоғлиқ даҳшатли эканидан далолат беради. 2016 йил 17 август. 


 
Рио Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар жуда юқори даражада иштирок этишмоқда. Боксчилардан бири Шаҳрам Ғиёсов кумуш медалига сазовор бўлди. Ўзбекистонлик боксчилар Олимпиадада биринчи марта кумуш ютишди. Бунгача олтин ва бронза медалларини қўлга киритиб келинган. Суратда Шаҳрамдан Роналдуча сакраш. 2016 йил 18 август.


 
АҚШнинг Флорида штатида дам олаётган актёр ва ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов АҚШ Демократлар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Ҳиллари Клинтон билан кўришди. Актёр Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган сурат остида қуйидагича изоҳ қолдирган:
 
“Мана, АҚШнинг Демократлар париясидан мамлакат президентлигига номзоди Ҳиллари Клинтон билан узоқ кутилган селфи…” 2016 йил 18 август. 


 
АҚШнинг бешта шаҳрида бир вақтнинг ўзида Републикачилар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трампнинг яланғоч ҳолда тасвирланган ҳайкаллари пайдо бўлди.  Мазкур ҳайкаллар унга қарши бўлган одамлар томонидан ўрнатилди. 2016 йил 18 август.


 
Чилининг жанубидан оқиб ўтувчи Толтен дарёси устидаги темир йўл кўприги қулаб тушди ва натижада унинг устидан ўтиб кетаётган поезд сувга тушиб кетди. Яхшиямки, у йўловчи поезди эмас экан.  2016 йил 18 август.


 
Туркиянинг шарқий қисмида курд мухолифатчилари томонидан амалга оширилган терактлар натижасида 14 киши ҳалок бўлди,  202 киши жароҳатланди. Суратда террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувдан кейин кўчадаги манзара тасвирланган. 2016 йил 18 август.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!