... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


17:06, 09.07.2016 Олам
 9 517

Саудия Арабистони ва Ироқда портлаш, Далласда отишма, АҚШнинг мустақиллик куни, юртимизда Рамазон байрами…

Азиз ўқувчи,  мана бир ҳафта ҳам ҳаш-паш дегунча ортда қолди.  Ўтган ҳафта давомида дунё бўйлаб турли хил воқеаларга бой бўлди. Улардан бири бизни йиғлатса,  яна бири кулдиради ёки ўйлашга, мушоҳада қилишга ундайди. Қуйида ҳафта давомида бўлган муҳимва қизиқарли хабарларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Бағдод шаҳрининг савдо марказларидан бири бўлган Карадада кучли портлаш юз берди. Натижада 292 киши ҳалок бўлди,  икки юздан ортиқ  одам жароҳатланди. Суратда терект юз берган жойдаги вайроналар тозаланмоқда. 2016 йил 3 июль.


 
Аргентина ва Парагвай чегарасидан оқиб ўтувчи Пилкомаё дарёси йигирма йилдан буён қуришда давом этмоқда. Суратда қуриётган дарёдаги тимсоҳлар лой устида. 2016 йил 4 июль.


 
АҚШнинг мустақиллик байрами куни пойтахт Вашингтонда мушакбозлик авжига чиқди. Америкаликлар мамлакатнинг  240 йиллик истиқлол айёмини нишонлашди. Суратда кулиб турган қиёфани тасвирланган мушак. 2016 йил 4 июль.


 
4 июль куни Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набави масжидида кучли портлаш юз берди. Ушбу террористик акт натижасида 4 киши вафот этди. Суратда масжид остонасида ётган қурбонлар.


 
АҚШнинг Кентукки штатидаги Уилямставн шаҳрида Нуҳ кемаси атракциони очилди. Кеманинг узунлиги 155 метрни ташкил этади. Атракцион қурилишига 100 миллион доллар харажат қилинган. Нуҳ кемаси ичида музей мавжуд ва у “Инжил”даги воқеаларга асосланиб безатилган. 2016 йил 5 июль.


 
Футбол бўйича Европа чемпионатининг ярим финал учрашувида Португалия ва Уельс терма жамоалари тўқнаш келдишди. Суратда ўйиндан олдин расмга тушаётган Португалия жамоаси аъзоларига ёш ишқибоз ҳам қўшилиб олди. 2016 йил 6 июль.


 
Хитойнинг Ҳубей провинциясининг Вуҳан шаҳрида тинмай ёғган ёмғир сув тошқинларига сабаб бўлди.  Суратда сувга “ғарқ” бўлган стадион. 2016 йил 6 июьл.


 
Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримовнинг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги қарорига биноан,  6 июль куни юртимизда Рамазон байрами кенг нишонланди. Суратда “Ҳазрати имом” марказий масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов намозхонларни байрам билан табрикламоқда. 


 
Нигериянинг шимолий қисмида жойлашган Кано шаҳрида Рамазон байрами чоғида парад бўлиб ўтди. Суратда Кано амири шаҳар кўчалари бўйлаб отда юриб бормоқда, унга каноликлар ҳамроҳ бўлишди. 2016 йил 6 июль.


 
АҚШнинг Даллас шаҳрида бўлган намойишлар чоғида икки снайпер полициячиларга қарата ўқ узди. Натижада 11 полициячи жароҳатланиб, улардан беш нафари ҳаётдан кўз юмди. Суратда ҳалок бўлган полициячининг яқинларини юпатаётган офицер. 2016 йил 7 июль.


 
Испанияда Сан Фермин фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Суратда фестивал қатнашилари устига сув сепилмоқда. 2016 йил 6 июль.


 
Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан “Союз МС” космик кемаси Халқаро космик станцияга бориб уланиш учун ҳавога кўтарилди. Унда америкалик Кейт Рубинс, россиялик Анатолий Иваншин ва япониялик Такуя Ониши каби фазогирлар учишди. 2016 йил 7 июль.


 
Испаниянинг Памплона шаҳрида Сан Фермин фестивали пайтида ёввойи буқа одамлар устидан сакрамоқда. 2016 йил 7 июль.


 
Францияда ўтказилаётган футбол бўйича Европа чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ярим финалда Португалия-Уельс ва Германия-Франция терма жамоалари  ўртасида кечган муросасиз баҳсларда ғолиб чиққан Португалия ҳамда Франция финалда учрашадиган бўлдилар. 10 июль куни кўҳна қитъанинг навбатдаги чемпион жамоаси аниқ бўлади.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!