Қитъа чемпионатида иштирок этувчи Ўзбекистон таркиби эълон қилинди

Спорт

image

Жорий йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъанинг энг кучли атлетларини жамлайдиган мазкур Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегация айни пайтда мазкур турнирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. 

Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби билан танишинг:
Эркаклар:

-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-96 кг: Фарҳод Собиров
-102 кг: Суннатилла Ўсаров
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабаев

Аёллар:

-55 кг: Муаттар Набиева
-87 кг: Долера Давронова

Таъкидлаш жоиз, қитъа ва жаҳон чемпионатлари Токио Олимпиадаси учун энг кўп рейтинг очколарини тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг