Ким ҳақ: журналистми ёки вазирлик?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Adolat» газетасининг 2019 йил 15 мартдаги 11-сонида чоп этилган «Журналист ёлғон гапирди…(ми)?» мақоласи юзасидан изоҳ берди.

Таъкидланишича, вазирлик дарсликларда камчиликлар борлигини ҳеч қачон яширмаган ва уларни бартараф этиш устида иш олиб бормоқда. Жорий йилнинг 13 март куни кенг жамоатчиликни ушбу жараёнга жалб этиш мақсадида “Дарсликларни биргаликда такомиллаштирайлик” мавзусида танлов эълон қилинган.

Қайд этилишича, муаллиф ўз мақоласида 7-синфлар учун мўлжалланган “Ўзбекистон тарихи” ва “История Узбекистана” дарсликларида Абу Наср Фаробий туғилган  ва вафот этган йилларида хатоликларни кўрсатган. Лекин. вазирлик иддаосига кўра, мақолада “Ўзбекистон тарихи” китобининг 2017 йилда чиққан нашри ва “История Узбекистана” дарслигининг 2013 йилда чоп этилган, ҳозирда амалда фойдаланилмайдиган нашрларини солиштирган.

Ижара асосида фойдаланиладиган дарсликларининг даврийлигига кўра, дарсликлар ҳар 4 йилда қайта нашр этилади. 2013 йилда чоп этилган “История Узбекистана” 2017 йилда қайта чоп этилган ҳамда бу хатолик тўғриланган.

Ҳозирда  Вазирликнинг eduportal.uz порталида 7-синф учун “История Узбекистана” дарслигининг электрон шакли 2017 йилги нашри бўлиб,  янгиланган ҳолда чоп этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

журналист Халқ таълими вазирлиги дарслик

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг