Сурияда рус ҳарбийлари тузоққа тушди
Олам
−
16 Март 2019
19938Суриянинг Дейр-аз-Зор вилоятида Россия ҳарбийлари ҳарбий пистирмаган тушди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Офицерлардан бирининг қариндоши нашрга 23 февраль куни рус ҳарбийлари бўлган УАЗ автомобили Ал-Маядин шаҳри яқинида жангарилар тузоғига тушган. Машинада майор ва икки полковник бўлган. Таъкидланишича, Россия Мудофаа вазирлиги уларнинг ўлими ҳақида расмий хабар бермаган.
Автомобилда бўлганлардан бири майор Сухроб Каримовнинг ота-онасига воқеа ҳақида маълумот берилиб, улардан Бурденко ҳарбий госпиталига келиб, ДНК текшируви учун қон топширишлари сўралган. Бироқ текширув натижалари ижобий бўлмаган. Демак, у бедарак йўқолган ва бунга бир ой бўлади.
Тузоққа тушган автомобилда бўлган бошқа ҳарбийларнинг исмларини ўрганишнинг имкони бўлмаган. Мудофаа вазирлигига юборилган сўровга ҳозиргача жавоб берилмаган.
LiveБарчаси