...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг илк куни қандай об-ҳаво кузатилади?


17:34, 10.06.2018 Бу қизиқ
 3 392

Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

11 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +31...+33 даража иссиқ бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража иссиқ бўлади. Булутли ҳаво кузатилиб, кечаси қисқа вақт ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +30...+35 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +8...+13, кундузи эса +17... +22... даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Қисқа муддат ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Наманган Тошкент Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!