...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабибни ўнта жангда мағлуб эта оладиган спортчи топилди


19:32, 15.10.2018 Спорт
 27 790

У ўзини Ҳабиб Нурмуҳамедовни енга оладиган ягона спортчи деб ҳисоблаяпти.

Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда “Bellator”да фаолият уритувчи Майкл Чендлер UFC чемпиони Хабиб Нурмуҳамедовга мурожаат билан чиқди.
 
Майкл ўзини Ер сайёрасида Хабибни мағлуб эта оладиган енгил вазн тоифасидаги ягона жангчи деб атади.
 
“Мен курраи заминдаги Хабиб Нурмуҳамедовни мағлуб этишга қодир ягона енгил вазнли спортчиман. Қолганлар ё заиф жангчилар ёки пул учун октагонга чиқадиганлар тоифасига киради. Мен Хабиб билан 10 марта жанг ўтказиб, 10 тасида ҳам ғалаба қозона олишимга кафолат бераман”, деди Чендлер.
 
Маълумот учун, 32 ёшли америкалик спортчи Майкл Чендлер Аралаш қоидалар бўйича енгил вазнда собиқ “Bellator” чемпиони ҳисобланади.
 
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик боксчи Флойд Мэйвезерга қарши рингга чиқиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Майкл Чендлер Bellator 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!