...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабиб UFC’да қолади, Зубайра эса…


14:53, 17.10.2018 Спорт
 10 015

Бу ҳақда UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Россиялик жангчи Хабиб Нурмуҳамедов UFC’даги фаолиятини давом эттириши мумкин. Буни Мутлақ жангчилик чемпионати UFC президенти Дана Уайт таъкидлаб ўтди.
 
“Бизда ҳаммаси рисоладагидек. Ҳабиб билан муносабатларимиз яхши. Унинг кейинги рақиби ким бўлишини билмайман, биз ҳали бу ҳақида гаплашмадик. Келинг, яхшиси унга ғалабадан завқланишга ижозат берайлик, кейин эса бу масалани ҳал қиламиз. Хабиб UFC’да қолади. Тухугов билан нима бўлади? Ҳозирча бу аниқ эмас”, деб айтган Уайт.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилниг 6 октябрь куни Нурмуҳамедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жангини ишончли ғалаба билан якунлагач, октагондан чиқиб кетиб, рақибининг мураббийи билан муштлашиб кетган. Бу вақтда Ҳабиб жамоаси аъзоси, UFC жангчиси Зубайра Тухугов октагонга тушиб, Макгрегор билан муштлашиб кетган.


 
Кейинроқ, Дана Уайт жанжалга алоқадор бўлганлар UFC’да бошқа иштирок этмасликларини айтган. Шу сабабли Зубайра Тухуговнинг ирландиялик жангчи Артём Лобовга қарши  27 октябрь куни бўладиган жанги бекор қилинган.
 
Нурмуҳамедов эса жамоадошининг ёнини олиб, агар UFC Зубайрани жанглардан четлатса, у ташкилот билан шартномани бекор қилишини айтган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:UFC Дана Уайт Хабиб Нурмуҳамедов Зубайра Тухугов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!