Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 29 сентябрь куни Тожикистонга борди.

Ташриф давомида Душанбе шаҳрида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда икки давлат делегациясига Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарик қилди.

“Учршувда икки томонлама ва кўп томонлама муҳим масалалар таҳлил ва муҳокама қилинди. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича аниқ режалар таклиф қилинди”, дейилади Тожикистон миллий ахборот агентлиги хабарида.

Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 бараварга ўсган: 2015 йилдаги 12 миллион доллардан 2019 йилда 362 миллион долларга етган. 2020 йил олти ойи давомида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 217 миллион доллардан ошган. Ўзбекистон билан савдо айланмаси Тожикистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо ҳажмининг 7 фоизидан ортиғини ташкил этди.

“Томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим вафан, соғлиқни сақлаш, савдо, саромаялар, энергетика, божхона, экспорт ва маданият, шунингдек, йўллар ва транспорт соҳаларини таҳлил қилдилар”, дейилади хабарда.

Якунда томонлар тегишли қарорларни имзолаган. Аммо қандай қарорлар экани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Томонлар бугун мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини тиклаш ва чегаларни очиш масаласини муҳокама қилишлари ва ҳал қилишлари кутилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Душанбега ташрифи давомида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон Абдулла Арипов Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг