Абдулла Арипов Тожикистонга борди
Жамият
−
29 Сентябрь 2020
8212Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига етиб келди.
Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олди.
Аввал хабар қилинганидек, комиссия кун тартибида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон–Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.