...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳабиб-Конор можаросининг бошланишига россиялик спортчи айбдор экани айтилди


14:41, 24.10.2018 Спорт
 8 703

Жорий йилнинг 7 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Нурмуҳамедов Макгрегор устидан ғалаба қозонганди.

UFC жангчиси, ирландиялик спортчи Конор Макгрегор жамоаси аъзоси Артём Лобов Макгрегор ва Нурмуҳамедовнинг жанголди айтишувлари ва жангдан кейинги муштлашувларига Ҳабиб сабабчи бўлганини айтди.
 
“Дастлаб, бизнинг Нурмуҳамедов билан муносабатларимиз яхши эди. Биз бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлдик. Бироқ, кутилмаганда, Ҳабиб Конорга  “хўроз” деб мурожаат қила бошлади. Нима учун Ҳабиб бундай қилганини билмайман, чунки Макгрегор  у ҳақида ёмон гап айтмаганди”, деб баёнот берган Артём Лобов.
 
Лобовнинг фикрича, бу Россияда энг жиддий ҳақоратлардан бири ҳисобланади.
 
“Бу ҳақорат Россияда қамоқхонада камсилтилганлар учун ишлатилади. Буни Ҳабиб билади. Бу мамлакатда энг жиддий ҳақоратлардан бири”, деган Макгрегор жамоаси аъзоси.


 
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Нурмуҳамедов Макгрегор устидан ғалаба қозонганди. Россиялик спортчи ирландни тўртинчи раундда бўғиб олгач, у жангни давом эттиролмай мағлуб бўлган. Аммо жангдан сўнг, Нурмуҳамедов октагон ташқарисига сакраб ўтиб, Макгрегор жамоаси вакили билан муштлашиб кетганди.
 
Бу муштлашувга нима сабаб бўлгани эса кейинроқ маълум бўлди. Макгрегор дўсти Диллон Дэнис Ҳабибга қараб Ислом динини ҳақоратлаган. Бу ҳолга спортчи чидаб туролмай, жанг қафасидан сакраб чиқиб, муштлашиб кетган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ҳабиб Нурмуҳамедов Конор Макгрегор Артём Лобов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!