Мадуро Венесуэладан кетмоқчи бўлдими? Трамп Помпеонинг айтганларига изоҳ берди
Олам
−
02 Май 2019
5552Кеча, 1 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Давлат котиби Майкл Помпеонинг Венесуэла Президенти ҳақида айтган гапларини миш-мишга тенглаштирди.
Майкл Помпео Венесуэла Презденти Николас Мадуро 1 май, сешанба куни мамлакатни тарк этиш ҳаракатига тушгани ҳақида айтиб ўтганди.
“Fox Business” телеканали эфирида Трампдан Мадуронинг мамлакатни тарк этишга қарор қилгани, аммо расмий Москва уни бу фикрдан қайтаргани ҳақидаги хабарга изоҳ бериши сўралди.
“Агар бу шундай бўлса, демак бунга чидаб бўлмайди. Биз кўплаб миш-мишлар эшитяпмиз. Унинг мамлакатни тарк этиши, у мамлакатни бошқа йўл билан тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Мен Россия Куба тўғрисида кўплб миш-мишлар эшитяпман”, деган Трамп.
Аввалроқ, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео CNN телеканалига берган интервьюсида Россия Мадурони сешанба куни мамлакатни тарк этишдан қайтаргани ҳақида айтиб ўтганди. Помпеонинг сўзларига кўра, Мадуро Кубага кетмоқчи бўлган.
Помпеонинг бу тахминларига Россия ТИВ вакили Мария Захарова “ҳақиқатга тўғри келмайди”, деб жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Венесуэла пойтахти Каракас ва бошқа шаҳарларда бир гуруҳ ҳарбийлар мухолифат етакчиси Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлаши ортидан Ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Венесуэла Ҳукумати ҳарбийлар ҳаракатини давлат тўнтаришига уриниш деб баҳолади. Ҳукумат кучлари мухолифатнинг бир гуруҳ ҳарбийлар билан мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга уриниши қисман бостирилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойидан бери Венесуэлада қўшҳокимиятчилик ҳукм суряпти. 23 январь куни Венесуэла Парламенти ва мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинча Президенти деб эълон қилди.
Ривожланган Ғарб давлатлари Гуайдони Президент сифатида тан олди. Жанубий Американинг ривожланган давлатлари ҳам Гуайдони қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Россия, Беларусь, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор ва Туркия Мадурони қўллаб-қувватлади.
Россия Венесуэла билан ҳарбий-техник келишувга биноан Боливиар давлати ҳарбийларини машқ қилдириш учун иккита самолётда ҳарбий-мутахассисларни юборди. Венесуэладаги вазият кескинлигича сақланиб қоляпти.
Бир томондан АҚШ Венесуэалага ҳарбий кучларини киритиши мумкинлигини инкор қилмаяпти.
LiveБарчаси