Туркиянинг 30 дан зиёд провинциясида комендантлик соати эълон қилинди
Олам
−
11 Апрель 2020
4923Туркияда мамлакат аҳолиси икки кун мобайнида уйларидан чиқиши тақиқланди. Ҳукумат томонидан қабул қилинган ушбу қарор мамлакатда коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.
Мамлакатдаги 31 провинцияда, жумладан, Анқара ҳамда Истамбулда аҳоли ўз уйларини 11 ва 12 апрель кунлари тарк этиши тақиқланди.
Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тиббиёт ниқобларини сотишни тақиқлаган, уларни мамлакат бўйлаб текин тарқатиш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга 47 029 нафар одам чалинди. 2 423 бемор шифо топган бўлса, 1006 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023