Ниҳоят Месси ва Аргентина ғалаба қозонди

Спорт

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Бразилия яшил майдонларида Америка кубоги-2019 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. “В” гуруҳида иштирок этаётган Аргентина терма жамоаси ниҳоят учинчи ўйинда мусобақадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.

Лионель Месси жамоадошлари биринчи турда мағлубиятга учраб, иккинчи турда дуррангга рози бўлишган эди. Учинчи турда Аргентина амалдаги Осиё чемпиони Қатар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Қатар – Аргентина 0:2 (0:1, 0:1).
Порту-Алегри шаҳри, “Гремио” стадиони.

Голлар: 0:1 – Мартинес (4), 0:2 – Агуэро (82).

Қатар: Ал-Шеб, Ал-Рави, Педру Мигел (Исмоил, 85), Ал-Хажри (Абдулсалом, 77), Сальмон, Будиаф, Хухи, Хотим, Афиф, Али Алмоэз, Ҳолид.

Аргентина: Армани, Саравия, Тальяфико, Фойт (Пеццелья, 85), Отаменди, Ло Чельсо (Акунья, 55), де Пауль, Паредес, Мартинес (Дибала, 76), Агуэро, Месси.

Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (42), Фойт (44), Али (51), Будиаф (75), Абдулсалом (89).


Мақола муаллифи

Теглар

Америка кубоги-2019 Аргентина МТЖ Қатар МТЖ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг