...
МЕНЮ
ONLINE TV

Водийда эртага ҳам қор ёғади


17:11, 08.01.2019 Бу қизиқ
 5 429

Чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+2, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, туман тушади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 мсга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +2...+7 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи -2...+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, кечки вақтда қор ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!