Республика бўйлаб карантинга олинганлар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image
Сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолати камайгани сабаби айтилди north_east

Сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолати камайгани сабаби айтилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айни пайтда 92 072 нафар фуқаро карантинга олинган. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев маълум қилди.

Таъкидланишича, шу кунгача 248 272 нафар фуқаро карантин кузатувида бўлган. Уларнинг 205 453 нафари уй карантинида бўлган. 42 819 нафари эса стационар карантинда бўлган.

Маълум қилинишича, 156 200 нафар карантинда бўлган фуқароларни уйига жавоб берилган. Улар ҳозир ўз-ўзини яккалаш қилиш ҳаёт тарзига ўтказилган.

Айни вақтда 91 072 нафар фуқаро карантин кузатувида қолмоқда. Жумладан, уларнинг 70 831 нафари уй шароитидаги кузатувда бўлса, 21 241 нафари эса 241 та тиббий муассасада стационар карантин кузатувида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 156 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1290 кишини ташкил қилмоқда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг