... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Владивостокдаги ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик йигитлар ҳалок бўлди


09:57, 12.10.2017 Олам
 4 225

Toyota Fielder русумли автомобиль бошқарувни йўқотиши натижасида ағдарилган.

Кеча, 11 октябрь куни кечки пайтда Владивостокнинг Седанки туманида оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Хабарларга кўра, тўқнашув оқибатида икки нафар шахс вафот этган.
 
Седанки томонга ҳаракатланган Toyota Fielder русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувини йўқотган тахмин қилинмоқда. Машина аввалига ёнбошга ағдарилган ва бетон устунга катта тезликда бориб урилган.
 
Тахминларга кўра, ЙТҲ об-ҳаво ноқулайлиги сабабли юз берган. Кеча кун бўйи Владивостокда ёққан ёмғир ҳамда автомобиль шинасининг мазкур мавсум талабига жавоб бермагани — сирпанчиқ қават ҳосил бўлган асфалтда автомобилнинг бошқаруви йўқотилишига сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Мудҳиш ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва унинг ёнида ўтирган йўловчи ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг оғир тан жароҳати олиши — автомобиль ағдарилганидан сўнг устунга қаттиқ зарб билан урилиши натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилиняпти.
 
Икки нафар ҳалок бўлганлар хавфсизлик камарларини таққан бўлишган, бироқ кучли тўқнашувда уларнинг тирик қолишига имкон бўлмагани таъкидланмоқда.
 
Автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган учинчи шахс автомобилнинг қаттиқ металл устунлари орасига сиқилиб қолган. Ёрдамга келган қутқарувчилар жабрланувчини қутқариб олган ва тиббиёт ходимларига топширган. Хабарларга кўра, ушбу шахснинг аҳволи ҳозирда оғир...
 
Дастлабки хабарларга кўра, Toyota Fielder русумли автомобилда уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Уларнинг алкоголь ичимлиги таъсирида бўлгани ҳам гумон остига олинган.
 
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон фуқаролари Toyota Fielder ЙТҲ Владивосток 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!