... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия масаласини муҳокама қилишди


10:21, 26.12.2016 Олам
 966

Суҳбат жараёнида Россияда хизмат сафарида бўлган Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этган.

25 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қуришди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Суҳбат жараёнида Россияда хизмат сафарида бўлган Қозоғистон Республикаси раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этган.
 
Мулоқот аввалида Ражаб Тойиб Эрдўған Қора денгизда Ту-154 самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Владимир Путин ва Россия халқига ҳамдардлик билдирди.
 
Аввалроқ, 25 декабрь куни Сочидан Сурияга отланган самолёт Қора денгиз тубига ғарқ бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Самолёт бортида бўлган 92 киши ҳаётдан кўз юмди. Йўловчиларнинг аксарият қисми Александров номидаги ашула ва рақс ҳарбий ансамбли вакиллари бўлишган.
 
Кремль Матбуот хизмати тарқатган хабарда “Суриядаги вазият хусусида батафсил фикр алмашилди. Суҳбатда Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳам иштирок этди”, дейилади.
 
Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев 25 декабрь куни “Биокад” фармацевтика заводи лабораториясини ва Санкт-Петербургдаги “Диаконт” заводидаги ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия-Туркия Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!