... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Шимолий Кореяга қарши санкция ҳужжатини имзолади


09:10, 17.10.2017 Олам
 2 082

Резолюция қабул қилинган вақтдан 90 кун давомида Шимолий Кореядаги барча Россия банкларини ёпиш белгиланди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясидан бир йил ўтиб, Корея Халқ Демократик Республикасига қарши санкциялар тўғрисидаги фармонни имзолади. 2016 йил 30 ноябрда тасдиқланган ҳужжат 16 октябрь куни ҳуқуқий маълумотлар расмий порталида эълон қилинди.
 
Фармонда чекловлар қўлланиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати келтирилган. Улар Шимолий Кореянинг ядро дастури ва баллистик ракеталар бўйича ҳатти-ҳаракатларга алоқадор кишилардир.
 
Ҳужжатга келтирилишича, Шимолий Корея билан савдо-иқтисодий, банк-молия ва илмий-техник соҳадаги ҳамкорлик борасида қўшимча чекловлар жорий этилади.
 
Хусусан, Шимолий Кореяда мис, никель, кумуш ва цинк сотиб олиш тақиқланади.
 
Резолюция қабул қилинган вақтдан 90 кун давомида Шимолий Кореядаги барча Россия банкларини ёпиш белгиланди. Жисмоний шахслар ва ташкилотлар Шимолий Корея билан молиявий савдони олиб боришни тўхтатиши лозим. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Владимир Путин Шимолий Корея Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!