... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан қутлади


11:19, 31.12.2016 Жамият
 1 774

Байрам шукуҳи ҳукмронлик қилаётган айни пайтда дунёнинг бошқа раҳбарлари томонидан ҳам самимий қутлов мактублари келишда давом этмоқда.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кириб келаётган янги 2017 йил билан самимий муборакбод этди.
 
Путин ўз мактубида Россия ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий муносабатлар ва турли соҳаларда икки томонлама алоқаларининг келгусида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Шунингдек, Владимир Путин Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда ўзаро ҳамкорлик қилинишини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Янги йил муносабати билан Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй, Испания қироли Фелипе VI, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах томонидан самимий қутловлар етиб келган. 
 

Теглар:Ўзбекистон-Россия Владимир Путин Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар