Тошкентда тарихий кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь  кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзархив” агентлиги ҳамда  Ўзбекистон  Кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви ҳамкорлигида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганининг 100 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги киносаройда “Кино – ўчмас хотира” номли кинофестиваль ўтказилади. 

Анжуман Ўзбекистон Миллий архив фондидаги ноёб кино ва фотохужжатлар орқали Ўзбекистон ҳамда кино тарихини кенг оммага таништиришни ўз олдига мақсад қилган. Кинофестивал давомида Ўзбекистон Кинофотофоно хужжатлари миллий архивида сақланаётган ноёб кинохужжатлар намойиш этилади. 

Улар орасида Ҳамидулла Акбаров муаллифлигида суратга олинган “Худойберган Девонов”(1970 й), режиссёр Али Ҳамроевнинг “Тошкент жасорати” (1975 й) ва 1959 йил ишланган  “Қўшиқлар учади” каби ноёб хужжатли фильмлар бор. 

Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими шу йилнинг 1 ноябрь  куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Кино – ўчмас хотира” номли кинофестиваль ўтказилади.

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар