Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво -15 гача тушиб кетади
Фойдали
−
18 Ноябрь 2019
14782Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда 15 даража совуқ кутилаётгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, 21-24 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий районлари (Москва области) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
21-24 ноябрда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Ёмғир, айрим жойларда қорга айланади.
21 ноябрда шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метрга етади.
22-24 ноябрда республика ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, айрим жойларда 8 даража совуққача тушади, кундузи ҳарорат 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.
Мамлакат шимолида 21-24 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси