...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин: “Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан чегаралардан ўтишда “яшил йўлак” ташкил этилди”


12:01, 09.06.2018 Олам
 4 353

Жорий йилнинг кузида Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Циндао шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан мамнунлигини таъкидлаб, икки мамлакат ҳамкорлигида кўплаб самарали лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.
 
“Ўтган йили Россияга ташрифингиздан кейин ҳаммаси ижобий томонга ўзгарди. Сизнинг ташаббусингиз билан чегаралардан ўтишда “яшил йўлак” ташкил этилгани натижасида Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб бериш қарийб 36 фоиз ошди. Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда”, деди Владимир Путин.
 
Икки давлат раҳбарлари мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
 
Бундан ташқари, жорий йилнинг кузида Россия Президентининг Ўзбекистонга олий даражадаги ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, Тошкентда илк бор Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро форумини ўтказиш режалаштирилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!