Қайси вилоятда ишсизлик даражаси юқорилиги маълум қилинди

Жамият

image
Агар одамларга пул шунчаки берилса нима бўлади? north_east

Агар одамларга пул шунчаки берилса нима бўлади?

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ишсизликнинг энг юқори даражаси Самарқанд ва Сурхондарёда қайд этилди. Бу ҳақда кеча, 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференция тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда депутатлар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳам ахборотини эшитди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилган. Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1 399 700 кишини ташкил этган.

Йиғилишда ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш учун давлат раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги тегишли Фармонига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасини ташкил этиш муҳим қадам бўлгани қайд этилди. Вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисоб рақамида 2019 йилда молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан 16,9 млрд. сўм маблағ қолдиғи мавжуд бўлиб, 2020 йил биринчи чорак давомида Республика бюджетидан 45 млрд. сўм маблағ ажратилгани айтиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ишсизлик

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг