Россиядан келган шифокорлар Ўзбекистонда нимани қотиряпти?

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган 40 нафарга яқин мутахассисдан иборат нуфузли тиббий гуруҳ Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, вирусолог, кардиолог, эндокринолог каби мутахассислардан иборат делегация гуруҳларга бўлиниб, турли ҳудудларда, жумладан, Тошкент шаҳри, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморларни даволашда ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб боришмоқда.

Улар кеча Самарқанд шаҳридаги коронавирусга чалинган ва гумон қилинган 98 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказиб, уларнинг касаллик варақаларини ўрганган ҳолда даволаш жараёнига тегишли қўшимчалар киритган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

35 нафар бемор ҳолатидаги ижобий ўзгаришлар сабабли уйига рухсат беришга тавсия берилган.

Шунингдек, шу куни меҳмонларнинг бир гуруҳи Термиз шаҳридаги Саралаш ва тақсимлаш марказида коронавирусга чалинган ва гумон қилинган 25 нафар беморни ҳам тиббий кўрикдан ўтказган.

Бундан ташқари, уйида даволанаётган 6 нафар беморнинг ҳолидан хабар олиб, зарур тиббий маслаҳатларни беришган.

“Ўзбекистонга келганимиздан буён ҳар куни турли шифохоналарда бўлиб, “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш жараёнида иштирок этаяпмиз. Жумладан, 24 август куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдик. Сатурацияси 90 дан паст бўлган 21 нафар, шунингдек, реанимация бўлимида даволанаётган 7 нафар беморни тиббий кўрикдан ўтказдик. Эътиборли жиҳати, бу ерда беморларни даволаш тактикаси яхши йўлга қўйилган. Айниқса, реанимация бўлимида уларни парваришлаш сифати юқори даражада экан”, дейди россиялик шифокор М.Замятин. 

Меҳмонлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бўлиб, реанимация бўлимидаги 39 нафар аҳволи оғир беморларни даволаш жараёнида бевосита иштирок этди. Маҳаллий шифокорлар билан биргаликда касаллик ва унинг асоратларидан вафот этиш ҳолатларини камайтириш чораларини муҳокама қилишди.  

Қайд этилишича, Россиялик мутахассисларнинг маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликдаги фаолияти давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг