...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Чижов: “Бу бомбани ЕИнинг ўзи яратган”


13:13, 20.12.2017 Жамият
 3 447

Ҳозирги пайтда Европа Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг қийин миграцион инқирозни кечирмоқда.

Бугунги кунда, қуролли можаролар бўлаётган ҳудудлардаги аҳолининг аксарияти, Европа давлатларига бориб жойлашишга ҳаракат қилмоқда. Россиянинг ЕИ даги доимий вакили Владимир Чижов, Европа қитъасида вужудга келган миграцион инқирозни “Европа иттифоқи учун вақт ўтиб портлашга мўлжаллаб қўйилган бомба”,- деб тарифлади.
 
Шунингдек, “Бу бомбани ЕИнинг ўзи яратган ”, - деган фикрни билдирган. Дипломат, бу ҳолат ЕИ нинг тугатилиши ёки айрим давлатларнинг ундан чиқиб кетишига олиб келмайди, лекин жиддий муаммоларни келтириб чиқаради, деб қўшимча қилган.
 
Ҳозирги пайтда Европа Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг қийин миграцион инқирозни кечирмоқда. Бу миграцион инқирознинг келиб чиқишининг асосий сабаби Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида юз бераётган қуролли можаролардир.
 
ЕИ 2015-2017 йилда миграцион инқирозни бартараф этиш учун 17 миллиард евро маблағ сарфлаган. 
 
Агар, ҳозир миграция жараёнини қисқартиришга эришган тақдирда ҳам, 2050-йилга бориб Европадаги мусулмон аҳолининг улуши 7-14 фоизни, яъни 75,6 миллион нафарни ташкил этиши кутилмоқда.
 
Франция, Буюк Британия, Германи, Швеция, Италия мусулмонлар энг кўп яшайдиган давлатлар бўлиб қолади.
Обил Сафаров

Теглар:Европа Миграция Чижов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар