Ўзбекистонда карантинга олинганлар сони маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда шу бугунгача коронавирус COVID-19 инфекцияси хавфи билан карантинга олинганлар 151 минг кишидан ошди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларида қайд этилган. 

Шу кунгача карантинга олинган 151 269 кишининг 123 797 нафари уй карантинида, 27 472 нафари стационар карантинда бўлган. Айни вақтда стационар ва уй карантини кузатувидагилар 88 695 кишини ташкил этмоқда. Улардан 67 576 нафари уй карантинида, 21 119 нафари мамлакатда 155 та стационар карантин муассасасида сақланмоқда. 

Шу вақтгача стационар ва уй карантинидан чиқарилиб, яшаш жойларида “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига ўтказилган фуқаролар 62 574 кишини ташкил этмоқда. Шундан уй карантини режимидан чиқарилиб, жойларида “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига ўтказилган фуқаролар 56 221 нафар, стационар карантиндан чиқарилиб, жойларида “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига ўтказилган фуқаролар 6 353 нафар. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 390 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг