... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Виктория Боня Бурак Озчивит оиласини бузишига бир бахя қолди...


13:46, 24.10.2017 Кино
 12 769

Актёр россиялик моделнинг саҳифасини ижтимоий тармоқда блоклаб қўйди.

Айни вақтда “Зўр ТВ” телеканали орқали намойиш этилаётган “Севги изтироби” сериалининг бош қаҳрамони, туркиялик актёр Бурак Озчивит нафақат ўз ватанида, балки бошқа давлатларда ҳам минглаб, миллионлаб мухлисларига эга. Албатта, уларнинг аксариятини нозик ҳилқат вакилалари ташкил қилади.
 
Актёрнинг мухлислари орасида таниқли аёллар ҳам бор. Улардан бири — россиялик модель Виктория Боня. Виктория Боня ўз ҳисларини яшириб ўтирмади. У анча вақтдан буён Бурак Озчивитни “таъқиб” қилади...
 
Бурак Озчивит 29 июнь куни ҳамкасби Фахрия Эвжен билан оила қургани ҳақида хабар берган эдик. Уларнинг 3 йиллик муҳаббат тарихи бир неча синовлардан сўнг никоҳ риштаси билан боғланди.
 
Маълумотларга қараганда, Виктория Боня уларнинг тўйларидан аввал ҳам жуфтликнинг муносабатларига нуқта қўйишига сал қолган дейилмоқда. Гап шундаки, Бурак Озчивит Instagram ижтимоий тармоғига фотосурат жойлаганида Боня албатта “like” босади. Бундан ташқари, актёрнинг кўринишига ноодатий тарзда берилган таърифларни ҳам ёзиб қолдиради.


 
Аввалига жуфтлик бунга эътибор бермаган, аммо кейинчалик бу ҳолат доимий тарзда давом этавергач...
 
Бу “таъқиб” Бурак ва Фахрия муносабатларига таъсир ўтказа бошлаган. Улар турмуш қурганларидан кейин ҳам Виктория Бонянинг Буракка аталган “изоҳлари” тинмаган...
 
Бир неча кун аввал навбатдаги изоҳни қолдирган Виктория Боня ўз мухлисларининг ҳам нафратига дучор бўлди. Унинг изоҳидан сўнг, мухлислар “Буракни тинч қўй, у Фахрия Эвженнинг турмуш ўртоғи” дея кўплаб изоҳлар қолдиришган. Бир қарашда аҳамиятсиздек туюлган бу хабар бир зумда турк ОАВларида ҳам чоп этилди.
 
“Haberturk.com” сайтида ёзилишича, бундай изоҳдан сўнг, Фахрия турмуш ўртоғини рашк қилган. Ҳатто улар орасида низо ҳам келиб чиққан... Фойдаланувчилар Фахрияга Виктория Бонядан эҳтиёт бўлишини сўрашган.
 
Бурак Озчивит бу муаммодан халос бўлиш ечимини топди. У Виктория Бонянинг саҳифасини блоклаб қўйди. Энди Боня Буракнинг суратларини на кўра олади, на “like” боса олади ва на изоҳ қолдира олади. Виктория Бонянинг ўзи эса саҳифаси орқали “Нега доим шу актёрнинг суратларига изоҳ ёзганимда муаммо юзага келади?”, дея норозилик билдирилган фикрини ёзиб қолдирган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Бурак Озчивит Фахрия Эвжен Виктория Боня 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!