Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги битим кучга кирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Буюк Герсоглиги ўртасида Икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш ва даромад ва капиталдан олинадиган солиқларни тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисидаги конвенсияга (1997 йил 2 июль) Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома (2017 йил сентябрь ойида Люксембург шаҳрида имзоланган) кучга кирди.

Янги ҳужжат солиққа оид маълумотлар билан алмашишни халқаро стандартларга мос ҳолда олиб бориш ва икки томонлама солиққа тортиш тўғрисидаги шартнома шартларини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш имконини беради. Бу солиққа тортиладиган базани йўқ қилиш ва фойдани солиққа тортишдан яширишга қарши курашиш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳаракатлар режасининг асосий бандларидан бири ҳисобланади.

Баённоманинг 6-моддасига биноан ҳужжатнинг қоидалари 2020 йил 1 январдан тўланадиган солиқларга нисбатан қўлланила бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Ўзбекистон-Люксембург

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг