Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналишида қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан “Uzbekistan Airways” АЖ жорий йилнинг 31 август куни Тошкент-Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер репатриация қатновини амалга оширади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар бермоқда. 

Қатнов қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилиши режалаштирилмоқда (маҳаллий вақт кўрсатилган): 

Тошкент-Владивосток

Тошкентдан кетиш вақти – 05: 20 да, Владивостокга келиш - 17: 20. 

Владивосток-Тошкент

Владивостокдан кетиш - 19: 20, Тошкентга келиш - 22: 05. 

Тошкентнинг - Владивосток йўналиши бўйича авиачипталарни авиакомпания филиалининг Марказий сотувлар офисида “Uzbekistan Airways Sales” жонли навбат тартибида, йўловчининг шахсан ўзи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан келган тақдирдагина сотиб олиш мумкин: 

• Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос. 

• Хорижий фуқаролар учун – паспорт. 

Владивосток - Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун қуйидаги алоқа маълумотларига мурожаат қилишингиз мумкин: 

Манзил:  Владивосток,  Новоивановская қўчаси,  3-уй. 

(Маълумот: "Луговая майдони" савдо маркази)

Алоқа учун телефонлар: +7 908 960 00 50, +7 951 011 11 13

“Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун Сиздан авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини ишонарли тарзда таклиф этадиган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. 

Авиачиптада кўрсатилган нархни “Uzbekistan Airways” АЖ филиалининг кассасида тўлаган пулингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз”, дейилади расмий хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Чартер рейс

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг