Эрон вазири: АҚШ билан урушга жуда яқин эдик

Олам

image
Остонада уруш тургандек... north_east

Остонада уруш тургандек...

АҚШ ва Эрон Исом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси генерали Қосим Сулаймонийнинг “қўрқоқларча” ўлдирилганидан кейин уруш бошлашга яқин келган. Бу ҳақда NBC телекомпаниясининг Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан интервьюсда айтиб ўтилган.

“Биз урушга яқин эдик. Чунки Қўшма Штатлар Эронга қарши агрессив ҳаракат қилди ва, кечирасизу, буни қўрқоқларча амалга оширди. Улар Сулаймонийни жанг майдонида енга олишмасди, шунинг учун қоронғу кечада дрон орқали ҳужум қилишди”, деган Зариф.

Вазир сўзида давом этиб, Эрон Сулаймонийни йўқ қилиш операцияси бошқариб турилган ҳарбий базага ҳужум қилиб, тўғри қарорга келганини айтди.

“Биз Қўшма Штатларга Эронни ғазаблантирмаслик кераклиги ва унга қарши ҳаракатларнинг жавоби бўлишини кўрсатиб қўймоқчи эдик. Ўйлашимча, АҚШ маъмурияти Эрон ҳақидаги ёлғон ахборотлар оқибатидан азият чекяпти. Бу фожиа келтириб чиқариши мумкин”, деган Эрон ТИВ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Бағдодда АҚШ дронлари Қосим Сулаймоний ва шиаларннг яна бир етакчисини ўлдирди. Эрон бу учун қасос олишга ваъда берди. Бир неча кундан сўнг Эрон Ироқдаги икки америка базасига ракета ҳужуми уюштирди. Аммо ҳужумда ҳеч ким ҳалок бўлмади. Кейинроқ, 100 нафардан ортиқ аскарга "мия чалқалиши" ташхиси қўйилгани маълум бўлди. Эрон эса бу ҳужум Сулаймоний ўлими учун жавоб эканини айтиб, масалага нуқта қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон Қосим Сулаймоний Муҳаммад Зариф

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг