МИБ ходимларининг таркиби янгиланади

Жамият

image

Нороматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистонда Мажбурий ижро бюросининг янги штати шакллантирилишига оид Президентнинг тегишли Фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фармон билан 2020 йилнинг 1 январидан:

• Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида умумий штатлар сони 275 нафар давлат ижрочиларидан иборат бўлган Бюронинг 15 та туманлараро бўлимлари ташкил этилиб, уларга соддалаштирилган ижро иши юритиш тартибида ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш функцияси юкланади;

Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларида умумий бошқарув ходимларининг сони 201 нафар бўлган ташкилий назорат ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича секторлар ташкил этилиб, уларга ижрони, мурожаатлар билан ишланишини назорат қилиш, иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш функциялари юкланади.

Кўрсатилган Бюро органларининг бўлинмалари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

• Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларидаги қидирув гуруҳларини (шўъбалари) тугатиш, бўшайдиган штат бирликлари қисмини (65 бирлик) Бюро Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармаларининг ахборот таъминоти ва қидирув шўъбаларига бериш;

• Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларидаги криминалист штат бирлигини қисқартириш, бўшайдиган штат бирликлари қисмини (28 бирлик) Бюро Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг тезкор шўъбаларига бериш;
Бюро туман (шаҳар) бўлимларидаги қарздорликни судгача ундириш шўъбаси инспекторларининг 21 штат бирликлари ва давлат ижрочисининг 67 штат бирликларини қисқартириш.

Молия вазирлиги ва Бош прокуратура 2020 йилга Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжалларини шакллантириш доирасида энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тўловлари, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича функциялари билан шуғулланмайдиган Бюро органлари ходимлари қисмини сақлаш харажатларини улар иш ҳақи фондининг амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан босқичма-босқич Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказиш бўйича таклифлар киритади ва бунда қуйидагиларни бюджетдан молиялаштиришга ўтказилишини назарда тутади:

2020 йилнинг 1 январидан – 1301 бирлик;
2020 йилнинг 1 июлидан – 4298 бирлик.

Бюро:
• ходимларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида бошланғич тайёрлов бўйича махсус бир ойлик курсни ўтагандан сўнг давлат ижрочиси лавозимига тайинлаш тартибини жорий қилади;

• Бош прокуратура Академияси билан биргаликда тингловчиларга касб-одобномаси, психология, конфликтология ва вақтни бошқариш асосларини ўргатиш, шунингдек уларни Бюронинг ахборот тизимлари ва дастурий комплекслари (MIB PORTAL дастурий комплекси ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаларига ўқитишни назарда тутувчи махсус бошланғич тайёргарлик курси дастурини тасдиқлайди;

янги ташкил этилаётган туманлараро бўлимларни мажбурий ижро чораларини иш жойидан туриб ижро иши юритишнинг соддалаштирилган тартибида амалга ошириш имконини берувчи зарур хоналар (қоида тариқасида хизмат ўринларини “open-space” шаклидаги жамоавий жойлашувини назарда тутган ҳолда) ҳамда керакли мебель жиҳозлари, компьютерлар, оргтехника ва телекоммуникация воситалари билан таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мажбурий ижро бюроси ходимлари янгиланади

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар