Москвадан бир кишининг ўлиги келди. Тўрт киши аэропортдан шифохонага олиб кетилди

Жамият

image
Умрадан қайтган ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди north_east

Умрадан қайтган ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди

Кеча, 24 март куни ярим тунда Россия Федерациясидан 614-сонли рейс билан “Внуково - Бухоро” йўналишида учган авиарейс қўнган. Самолёт бортида 266 нафар Ўзбекистон фуқароси фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб-қоидалар асосида кутиб олинган.

Уларнинг 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаганлар. Йўловчиларнинг 7 нафари нафақа ёшидагилардан иборат бўлса, уларнинг 4 нафари чет давлатдан депорт қилинганлардир. Уларнинг орасида Бухоро, Тошкент шаҳри ҳамда вилояти, шунингдек, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё, водий вилоятларидан, қолаверса, Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган фуқаролар бор.

Бухоро халқаро аэропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят Юқумлик касалликлар шифохонасига олиб борилган. Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган. 

Афсуски, авиабортда Вобкент туманида истиқомат қилган бир нафар фуқаронинг жасади ҳам қабул қилинган. Маълум бўлишича, Россия Федерациясига қатнаб, ишлаб юрган бу фуқаро инсульт касаллиги натижасида чет элда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва коронавирус

Баҳолаганлар

2361

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг