... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ҳайдовчи ўз ҳаққини талаб қилишга ҳақсизми? Тошкент шаҳар ИИББ вазиятга панжа ортидан қарамоқда...


16:59, 10.10.2017 Жамият
 14 221
" frameborder="0" allowfullscreen>

Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади... Ҳайдовчи Жаҳонгир Деҳқонов ўзига тегишли қўл телефони орқали ушбу вазиятни видеога муҳрлаб борган ва унда икки томоннинг ўзаро мулоқоти акс этган.

Йўл-патрул хизмати ходимининг вазифаси нима?
 
Автомобилларнинг ҳаракатланишида хавфсизликни таъминлаш, ҳайдовчиларни ҳаракат қоидаларига риоя қилишларида кўмак беришми, ё уларнинг қоидани бузишларини “кутиб туриб”, қоидабузарлик қайд этилгач, жаримага тортишми?
 
Бу саволга жавоб топишга нафақат оддий ҳайдовчилар, балки соҳа ходимлари ҳам бироз қийналса, ажабмас...
 
Жарималарнинг оширилиши, чорраҳаларда қоидабузарликларни камералар қайд этиб бориши — йўллардаги қоидабузарликлар, жоиз бўлса охири ўлим билан якун топажак ЙТҲларнинг камайишига сабаб бўлмоқда.
 
Бир сўз билан айтганда, катта миқдордаги жарима ва йўллардаги камералар ҳайдовчиларни тарбияламоқда.
 
Кечаги ҳайдовчи билан бугунгисини солиштириш анча мушкул...
 
Бугунгиси — чўнтагини ўйлайди, шундан анча хушёр тортган!
 
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: бугунги ЙПХ ходими кечагидан фарқ қиляптими?
 
Ҳа, у ҳам хушёр! Лекин нима мақсадда? Буниси ҳамма вақт ҳам равшан эмас...
 
Айрим ЙПХ ходимларининг қоидабузар ҳайдовчилар билан қилаётган муомаласи, уларга кўрсатаётган муносабати ижтимоий тармоқларда бир неча бор муҳокама қилинган.
 
Ҳатто, суратлари, видеолари тарқалганлар ҳам бор. Булардан кимдир хулоса чиқарди, кимдир эса йўқ.
 
Сайтимизнинг “Мобил мухбир” саҳифасига етиб келган навбатдаги видео бизни шундай фикр юритишга ундади. Унда Тошкент шаҳрининг Бодомзор йўли кўчасида рўй берган ҳолат акс этган. Кўчада назорат олиб бораётган ЙПХ ходими Cobalt русумидаги автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчи автомобилни бошқариш чоғида қўл телефонидан фойдаланган ва буни тан олган.
 
Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади, дейдилар... Ҳайдовчи Жаҳонгир Раҳимжонович Деҳқонов ўзига тегишли қўл телефони орқали ушбу вазиятни видеога муҳрлаб борган ва унда икки томоннинг ўзаро мулоқоти акс этган.
 
Юқоридаги видеода кўриб гувоҳи бўлганингиздек, ЙПХ ходими баённома тузиб, ҳайдовчини автомобилдан тушишига ундамоқда.
 
Қоида бузганини инкор этмай, баённомани имзолашга розилик билдираётган ҳайдовчи эса автомобилдан тушишга қаршилик қилмоқда.
 
Бу ўринда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай аҳлоқсизлик ёки ҳуқуқбузарликни кўрмадик.
 
ЙПХ ходими бир неча марта “Баённомага имзо чекасизми?”, дея ҳайдовчига юзланади.
 
Ҳайдовчи уни бир марта ҳам рад этгани йўқ. ЙПХ ходими бирдан холисларни ахтара бошлайди. Не бахтки, холислар ҳам панада тайёр.
 
Албатта! ЙПХ ходими холис бўлишни таклиф этади-ю биров йўқ дермиди? (!) “Қани, ўзингизни ҳужжатларингизни кўриб қўяйлик”кача етиб борилмаса бўлгани.
 
Энг қизиғи ҳам шунда, холислар нимага холислик қилаётганини билармикин?!
 
Холис икки тарафнинг фикрини эшитиши керакми ёки ЙПХ ходимининг?!
 
Видеода эса холиснинг холислиги сезилмади... У шунчаки “менга тегмаса бўлди”, “эртароқ кетсам бўлди” кайфиятида!
 
ЙПХ ходими ўз ишининг шу қадар “устаси”илигидан баённомани охиригача тўлдирмай имзолатишга ошиқади.
 
Тўғри-да, шу бугунгача қайси ҳайдовчи ундан баённомани тўлдириш тартибини сўрабдики, у тегишли тартибда охиригача тўлдирса, ҳаммасини қонунан қилса?
 
Видеолавҳа олган ҳайдовчи эса ЙПХ ходимининг хатосини айтса, ходим жизғанак бўлиб, яна қатор важларни топишга, ҳайдовчини қўполлик ва туҳмат қилишда айблашга уринади.
 
“Видео интернетда чиқиб кетгудек бўлса, судга бераман”, дейди бировнинг ҳақ-ҳуқуқини унутгану ўзиникини жуда-а-а яхши биладиган ЙПХ ходими!
 
Баённомани тўлиқ тўлдиришдан бош тортган ЙПХ ходимининг ўзи ваколатини суиистеъмол қилиб, ҳайдовчининг талонини қўлига тутқазиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қолади. Амалдаги тартиблар четда қолиб, ҳайдовчи Жаҳонгир Деҳқонов баённомани имзоламайди, унга баённома нусхаси ҳам берилмайди.
 
Хўш, ҳайдовчининг ўрнига баённомани ким имзолаган? Имзоланмаган баённома билан ҳам ҳайдовчининг гувоҳнома олиб қолиниши мумкинми?
 
ЙПХ ходимларининг бундай хатти-ҳаракатларига қачонгача кўз юмилади?
 
Мазкур ҳолат бўйича “Qalampir.uz” таҳририяти Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилди. Бироқ масъуллар ҳолатга нисбатан панжа ортидан қаради... Орадан бир ҳафта вақт ўтди ҳамки, жавоб йўқ! Эътибор суст!
 
Ким билсин, бу орада яна қанча ҳайдовчи билан шундай ҳолат рўй берди экан.
 
“Qalampir.uz” таҳририяти Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмийларидан мазкур масала ва тилга олинган муаммолар юзасидан жавоб кутади.
 
Азиз ўқувчилар, Сиз қандай фикрдасиз? Ҳайдовчилар “ўзбекчилик” қилавериб ўргатиб қўйган айрим ЙПХ ходимлари қачон ўз ваколатлари ва хизмат маданияти чегарасини билишади?
 
Билдирадиган фикр-мулоҳазаларингизга масалага тааллуқли фотосуратлар ҳамда видеолавҳаларни илова қилиб юборишингиз мумкин.
 
Таҳририят мазкур масалага яна қайтади...
Қамариддин Шайхов

Теглар:ЙПХ Тошкент шаҳар ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хасан
18:20 16.10.2017

Хайдовчи тугри йул тутган биринчидан ЙПХ ходимининг хакки йук куркитишга хайдовчининг коидабузганлигига иккинчидан бир бу инсон эмас когозбозликни кандай тулдириш биладиган учинчидан хайдовчи тан овоти узининг коида бузганлигини ёпилмаган когозга имзо чекмайдику имзони куйиб юборса худо билади у нималани ёзиб юборади хайдовчи чегарадан чикмасдан уз хак хукунини билиб иш тутган.


Зохиджон
11:20 13.10.2017

Бу ерда хар икки томонда хам камчиликлар мавжуд. 1чидан ЙПХ ходими ўз вазифасини тўлиқ бажариб баённомани хақиқатдан ҳам тўлиқ тўлдириши лозим ҳамда таништириш учун хайдовчига вақт бериши лозим. Шунинг оқибатида ўрталарида низо келиб чиқмоқда. 2чидан хар қандай вазиятда хизмат вазифаси чоғида ёки хайдовчи муомила маданиятидан келиб чиқиб, бир-бирларини хурмат қилган холда вазиятга тўғри ёндашиши лозим эди. Бу ерда ЙПХ ходими ўзини кимлигини рўкач қилса, хайдовчи эса ўзининг қоидани зўр билишини кўрсатмоқда. Аслида иккала тарафда хам камчиликлар етарлича (саводхонликда хам, муомила маданияти бўйича хам). Бу ерда хар икки тараф бир бирларини тўғри хурмат қилиб, вазиятга тўғри ёндашса бўлгани, айбини тўғри тан олгандан кейин бошқа хеч қандай муаммо йўқ.


jahongir
09:24 13.10.2017

Davlatga keladigan foyda yoki jarimani olishga oladi Oxirigacha pustagini qoqib bulsa ham lekin Millitsiya xodimlari bilan firibgarlar odamlarni chuv chushirib ketsa umuman e'tibor bermaydi qolib ketaveradi 5 -10 yil bo'lsa ham Jarima esa misol Toshkentdan Xorazmga uyga avtomobilingizda qaytiyapsiz Fotoradarga tushdingiz Uyga uzingizdan oldin Jarimani undirish buyicha ijro varaqasi tulamasangiz mol mulkingizga xatlov borib utiradi. Umaman olganda Qonunimizga Ayrim Navoiy viloyatida Davlatimizning ma'suliyatli lavozimida ishlayotganlar tupirib quygan. Xalq bilan ishi yuq maqsad faqat foyda topish kimni ustidan shikoyat qilib borsang arizani shularga yuboradi. Maqola yozaman desangiz ular inkor eyolmaydigan isbot videolar bor.


Jonibek
21:39 12.10.2017

Manimcha YPX xodimlarining ham aqlini kiritib qoyish vaqti ham keldi. Juda ham o'zlaridan ketishgan!!!!!


Sanjar
12:58 12.10.2017

Маколада ёзилишича: "Юқоридаги видеода кўриб гувоҳи бўлганингиздек, ЙПХ ходими баённома тузиб, ҳайдовчини автомобилдан тушишига ундамоқда." - ЙПХ инспектори қонуний талаб қилмоқда, чунки бу ерда инспектор хайдовчининг хатти-харакатларидан шубхаланаётган бўлиши мумкин, хар холда инспектор узини манфаати учун қилмаёптику бу ишни. мақолада: "Бу ўринда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай аҳлоқсизлик ёки ҳуқуқбузарликни кўрмадик".- хайдовчи хуқуқбузарлик ёки ахлоқсизлик содир этмаёпти, лекин "фуқаролик бурчи" деган тушунча бор,нима бўлгандаём ЙПХ инспектори ўз манфаатини кўзламасдан, ўзида(инспекторда) шубха уйҳотаётган фуқарони кўздан кечириш мақсадида автомашинадан тушишини таклиф қиляптими хайдовчи бу таклифни каноатлантириши керак, хайдовчи фуқаролик бурчини эсдан чиқармаслиги керак.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар