Тошкентда 155 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 17 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 184 нафарга ошиб, 35 513 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    155 нафари Тошкент шаҳрида;

•    27 нафари Самарқанд вилоятида;

•    2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Тошкент туманида яшаган 59 ёшли Г.Ч. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (87 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 4 306 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг