...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ватанга хиёнат қилган террорчи Ўзбекистонга олиб келинди


13:48, 20.07.2018 Жамият
 14 726

Зокир Раҳимов 2000 йилдан буён қидирувда бўлган.

ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан амалга оширилган қидирув тадбирлари натижасида Туркистон Ислом ҳаракати кейинчалик Ислом жиҳоди иттихоти Халқаро террористик ташкилотлар аъзоси ҳисобланган ўзбекистонлик Зокир Раҳимов Туркиянинг Истанбул шаҳрида қўлга олинди ва Ўзбекистонга экстрадация қилинди.
 
Маълум бўлишича, Зокир Раҳимов 2000 йилдан буён қидирувда бўлган. 1999 йил 16 февраль воқеаларидан сўнг турли экстремистик диний оқим аъзолари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан сўроқ қилинади. У жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб, Тошкент вилояти Бекобод шаҳри орқали Тожикистонга чиқиб кетган.
 
Зокир Раҳимов Тожикистонда Туркистон Ислом ҳаракати террористик ташкилоти сафига қўшилади. Сўнгра мазкур ташкилот аъзоси, қидирувда бўлган, асли навоийлик Норова Азиза Абдураҳмоновага иккинчи хотин сифатида уйланади. Сўнгра унга Фотима Азимова номи билан сохта Қирғизистон фуқаролиги паспортини олиб беради.
 
Ҳозирда ДХХ Навоий вилояти бошқармаси томонидан Зокир Раҳимовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зокир Раҳимов ДХХ Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар