ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди

Подполковник Нуриддинов Саидолим Саидкамол ўғли ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Саидолим Нуриддинов Эксперт-криминалистика бош маркази, криминалистик экспертиза ва ҳисобга олиш бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Мирзаев Жаҳонгир Умирзоқович Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жаҳонгир Мирзаев ИИВ Навоий академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Амонов Жафар Жамиевич Фарғона вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Жафар Амонов Тошкент шаҳар ИИББ ППХваЖТСБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг