...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тотлисаснинг қўшиғи Эрдўғанни кулдирди


15:31, 02.04.2018 Олам
 5 017

Эрдўған Хатайдаги чегара постида ҳарбийлар билан учрашди. Кейин Тотлисас қўшиқ куйлашга тушиб кетди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған машҳур инсонлар ҳамроҳлигида мамлакатнинг жанубий сарҳади Хатай вилоятига ташриф буюрди.
 
Машҳурлар орасида Туркиянинг хушовоз хонандаси, “турк мусиқаси императори” дея таърифланадиган Иброҳим Тотлисас ҳам бор эди. Ушбу вилоят Сурия билан чегарадош. Яъни Суриянинг Африн вилоятига қўшни.
 
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад - хавфли ҳудудга яқин аҳоли билан суҳбатлашиб, чегарачиларни руҳлантириш эди.


 
Дарҳақиқат, Эрдўған сафари давомида Хатайдаги чегара постида ҳарбийлар билан ҳам учрашди. Шароитлар билан танишиб, улар билан мулоқотда бўлди.
 
Суҳбат сўнггида Иброҳим Тотлисас қўшиқ куйлашга тушди. Унинг “Далалар” қўшиғидаги сўзларидан давлат раҳбари Эрдўған ҳам таъсирланди.
 
Тотлисаснинг айниқса, “Қарадим, Урфа яхшимас экан, тақир-тақир далалар, Афринни айланиб кел, қарасам Африн ҳам яхшимас”, дея куйлаганда, Президентнинг юзига табассум югурди. Шунингдек, қўшиққа бошқа санъаткорлар ҳам жўр бўлишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!