Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тартиби белгилаб берилди
Жамият
−
14 Декабрь 2019
4173Ҳукуматнинг 2019 йил 13 декабрдаги қарори билан Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, товарларни келиб чиқишини сертификатлаш бу – Ўзбекистондан экспорт ва реэкспорт қилинаётган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни бериш, гувоҳлантириш орқали унинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида экспертиза ўтказиш жараёнидир.
Сертификат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ёки у томонидан ваколат берилган орган томонидан ёки экспорт қилувчи/ариза берувчининг ариза-декларацияси асосида сертификат Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам берилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, экспертизани ўтказиш ва сертификатни расмийлаштириш харажатларини ариза берувчи тўлайди.
“Тўлов миқдори хизмат турига қараб 1 сертификат (экспертиза далолатномаси/эксперт хулосаси) учун ариза берувчи мурожаат қилган кундаги БҲМга нисбатан 0,2 дан 1,9 гача этиб белгиланди”, - дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси