9 та туманда ДСИ бошлиқлари ишдан кетди

Жамият

image

Давлат солиқ қўмитасида 2019 йил сарҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, давлат солиқ хизмати органларининг 2020 йилдаги стратегик вазифаларига бағишланган икки кунлик семинар ўтказилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2019 йил республикада солиқ тушумлари 154 фоизга ошган. Бу борада энг яхши натижага Навоий (186 фоиз) ва Хоразм (165 фоиз) вилоятлари эришган. 

Мамлакатдаги 200 та давлат солиқ инспекциясидан 136 тасида (68 фоиз) тушумларнинг ўсиш даражаси республика кўрсаткичидан юқори бўлишига эришилди.

Семинар давомида 31 та давлат солиқ инспекцияси бюджет тушумларининг максимал ҳажми ва юқори кўрсаткичларга эришгани қайд этилди.

Таъкидланишича, 9 та туман: Сайхунобод, Деҳқонобод, Нарпай, Хўжаобод, Балиқчи, Қумқўрғон, Ғузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИлари энг паст кўрсаткичларни қайд этган ва белгиланган вазифаларни бажара олмаган. Уларнинг раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

"Tадбирда тайинловлар ҳам эълон қилинди. Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати ходимларидан 7 нафари янги лавозимларга тайинланди. Яна 9 нафар ходим эса ҳудудий давлат солиқ органларида турли лавозимларга тайинланди", дейилади хабарда.

Семинар давомида 2020 йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг