... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкентда пиёдани уриб юборган америкалик қамалиши мумкин


18:04, 11.04.2018 Жамият
 5 702

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмий маълумот эълон қилди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Амир Темур кўчасида АҚШ фуқароси бўлган 25 ёшли М.А Captiva русумли машинада Ўзбекистон фуқароси 1985 йилда туғилган А.Они уриб юборгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Мазкур ҳалокат тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейин кўпчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.
 
Бугун, 11 апрель куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси йўловчининг ўлими билан якунланган ушбу воқеа юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
 
Баёнотга кўра, АҚШ фуқаросига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Таъкидлаш керакки, мазкур модда бўйича 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланиши мумкин.
 
Маълум қилинишича, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда ва иш бўйича махсус экспертиза хулосалари текширилмоқда.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИБ Барно Умарова никли ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг ушбу ҳалокат тасвирланган видеони нотўғри талқин қилганини билдирган.
 
Шу боис ИИБ фуқаролардан иш якунламасидан олдин тасдиқланмаган хулосалар чиқармасликни сўраган.
Икром Раҳмон

Теглар:ҳайдовчи пиёда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар