...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тошкент вилоятида сўмни қалбакилаштирган шахс қўлга олинди


10:55, 03.11.2018 Жамият
 9 348

Прокуратура 50 минг сўмлик банкноталарни қалбакилаштирган шахсни қўлга олди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент вилояти Оҳангарон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Зиёвиддин Илҳомиддинов қўлга олинди.
 
“Ўзбекистон 24” телеканали репортажида айтилишича, қалбаки пул чиқаришда гумонланаётган шахс график редакторни ўрганиб, уй шароитида рангли принтерда пул чиқара бошлаган.


 
“Февраль ойида 30 га яқин 50 минг сўмлик банкнота чиқардим. Олмалиқда дўконларда тўлов қилишга уриндим, бу икки марта амалга ошди”, деган қўлга олинган фуқаро тергов давомида.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддасига биноан жиноят иши очилган. Мазкур моддага кўра, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент вилояти банкнота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар