...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Татьяна Каримованинг кўз ёшлари


14:17, 04.09.2018 Жамият
 13 294

Ислом Каримов халқига ўзи тортиқ этган мустақиллик байрами арафасида вафот этгани ўзбек халқи учун оғир бўлганини айтади.

Татьяна Акбаровна Каримова Президент Шавкат Мирзиёевга турмуш ўртоғи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига кўрсатаётгани ҳурмат ва эҳтироми учун миннатдорлик билдирди. Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида қабул қилинган қарорлар, амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
 
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этган кун муносабати билан у узоқ йиллар фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳида ташкил этилган хотираси кечасида Татьяна Акбаровна Ислом Абдуғаниевични кўзида ёш билан ёдга олди.  
 
Татьяна Акбаровна ҳар гал Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиб, у билан ўтган йилларни, ҳаётидаги қувончли ва қийин дамларни эслайди.
 
Ислом Каримов халқига ўзи тортиқ этган мустақиллик байрами арафасида вафот этгани ўзбек халқи учун оғир бўлганини айтади Каримова.
 
Шу куни хотираси кечаси Татьяна Акбаровна Каримова томонидан танланган меҳмонлар таклиф этилди. Оилага энг яқин бўлган ва Ислом Каримов фаолиятида муҳим ўрин тутган даврдошлар жам бўлди. Хонандалар ва улар томонидан айтиладиган қўшиқлар ҳам Татьяна Каримованинг таклифига кўра танланган. Бу ҳақда унинг ўзи шундай дейди:
 
“Биз бугунги хотираси кечасига Ислом Абдуғаниевич яхши кўрган хонандаларни чақирдик ва у киши севган қўшиқлардан дастур тайёрладик”. 

Теглар:Татьяна Каримова Ислом Каримов хотираси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар