...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Таниқли ўзбек актрисаси туркиялик йигитга турмушга чиқди


15:24, 06.10.2018 Шоу-бизнес
 42 087

У “Миллий” телеканалидаги туризмга оид кўрсатувда бошловчилик қилиб келаётганди.

Бир неча фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Наргиза Салмонова турмушга чиқди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
Маълумотларга қараганда, Наргиза Салмонова Туркия фуқароси бўлган Эмраҳ исмли йигит билан оила қурган. “Qalampir.uz”га уларнинг никоҳлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Султон Аҳмад масжидида ўқилгани маълум. Актриса ҳам ушбу масжидда турмуш ўртоғи билан тушган суратни жойлаштирган ва қуйидагича озоҳ қолдирган.




 
“Аллоҳ йўлида бир-биримизни севдик ва турмуш қурдик”.
 
Куёвбола Эмраҳ Наргиза Салмоновага Истанбулнинг қоқ марказида, Осиё ва Европа ўртасидаги Мармара денгизида турмуш қуриш таклифини берган. Наргиза таклифни қабул қиларкан, Осиё ва Европани бир-бирига боғлаб турган Бўғоз кўпригида “Наргиза ҳа деди” деган ёзувлар пайдо бўлган. Актриса бу ҳақда шундай дейди:
 
“Бу ҳаёжонли онларни, гўзал сўзларни Осиё ва Европани бирлаштириб турган кўприкда, Денгизнинг ўртасида ўқишни насиб қилган марҳаматли Аллоҳимга ҳамду санолар бўлсин... Бир умрга татигулик, унутилмас кун”.
 
Актриса Наргиза Салмонова сўнгги вақтларда кино оламида кўриниш бермай қўйди. У “Миллий” телеканалидаги туризмга оид кўрсатувда бошловчилик қилиб келаётганди.
 
Актриса фаолияти давомида “Алданган аёл”, “О, Марям, Марям”, “Тўқликка шўхлик”, “Қизалоғим” ўндан ортиқ фильмларда роллар ижро этган. 

Теглар:Наргиза Салмонова Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!